РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Луғат

A-Z А Б В Г Д Е Ж З И К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ч Ш Щ Э Ю Я


МАКРОИҚТИСОДИЁТ
- бу мамлакат миқёсида моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган миллий ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир.

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ -вилоят, шаҳар ва туманнинг кирим-чиқим (даромад ва харажат) молиявий ҳужжати.

МАКЛЕР - воситачи, даллол. Биржаларда олди-сотди келишувлар воситачиси.

МАРКАЗИЙ БАНК - пул, облигация эмиссияси (чиқарилиши) билан, шунингдек мамлакатнинг бутун банк тизимини бошқариш, назорат қилиш билан шуғулланади. Шунинг учун у «банклар банки» деб ном олган.

МАРКЕТИНГ - (инглизча market-бозор) ҳолатини ўрганиш, уни олдиндан баҳолаш орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ҳамда шу йўл орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш, энг юқори фойда олишни таъминлаш. Махсус М. Дастурлари орқали амалга оширилиб, харидорларни ва рақобатчиларни ўрганиш асосида товарлар сифатини яхшилаш, нархини ўзгартириш, рекламани жойлаштириш, харидорларни қониқтирадиган товар ва хизматларни етказиб бериш каби чора-тадбирлар қўлланилади.

МЕНЕЖМЕНТ - (инлизча management) у ёки бу фаолият турини ташкил этиш ва раҳбарлик қилишни, иқтисодий, молияни ва бошқа инсон ҳаётидаги ишбилармонлик соҳасини ташкил қилиш ва бошқаришни билдиради.

МЕНЕЖЕР - ёлланма профессионал бошқарувчи; актив фаолият билан шуғулланувчи одам.

МЕҲНАТ - бу инсоннинг бирор бир мақсадга қаратилган онгли фаолият бўлиб, у орқали инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун табиат инъомларини ўзгартиради. Инсон меҳнати икки ёқлама характерга эга: а) КОНКРЕТ МЕҲНАТ- товарнинг истеъмол қийматини яратадиган, бирон бир аниқ кўринишга эга бўлган меҳнат тури тушунилади.б) АБСТРАКТ МЕҲНАТ- товар қийматини яратади. «Абстракт» (сўзи ўзбек тилида «мавҳум» деган маънони билдиради). Меҳнат аниқ шаклидан қатъий назар умуман сарфланган иш кучидир, жами ижтимоий меҳнат сарфидан иборат бўлади.

МЕҲНАТ БИРЖАСИ - ишчи, хизматчи ва иш берувчи ўртасидаги ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш бўйича келишувни амалга оширишда мунтазам воситачи вазифасини ўтайдиган, ишсизлар ҳисобини юритадиган, уларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш кабилар билан шуғулланувчи давлат муассасаси.

МИКРОИҚТИСОДИЁТ - корхона, фирмалар, яъни иқтисодиётни бирламчи, бошланғич бўғини ҳақидаги иқтисодиётдир. У чекланганлик, танлаш ва муқобил қиймат сингари тушунчалар билан, шунингдек ишлаб чиқариш ва истеъмоллар билан шуғулланади.

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ - бу барча ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари ва соҳаларини, функционал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига қамраб олган яхлит иқтисодиётдир.

МИЛЛИЙ БОЙЛИК - инсоният жамияти тараққиёти томонидан яратилган ҳамда авлодлар томонидан жамғарилган моддий ва маънавий бойликлар, табиий ресурслардан иборат.

МИЛЛИЙ БОЗОР - муайян мамлакатнинг миллий чегараси доирасидаги олди-сотди муносабатлари. МБ ҳар қандай бозор каби турли моддий, маънавий ва интеллектуал товарларни айирбошлаш объектига айланади, ҳамда унда шу мамлакат товарлари билан биргаликда импорт қилинган товарлар ҳам қатнашади.

МИЛЛИЙ ВАЛЮТА - муайян мамлакатнинг пул бирлиги.

МИЛЛИЙ ДАРОМАД - муайян мамлакатда бир йилда моддий ишлаб чиқариш соҳалари томонидан янгитдан ҳосил қилинган қиймат ёки бошқача қилиб айтганда, ялпи ижтимоий маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланганидан сўнг қолган қисми. МД моддий неъматлар ишлаб чиқариладиган шароитларда жонли меҳнат воситасида яратилиб, ҳам қиймат- пул, ҳам моддий- буюм шаклига эга бўлади.

МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ - ялпи миллий маҳсулот, ички миллий маҳсулот ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, фойдаланишни қиймат шаклида ифодалайдиган ўзаро боғлиқ ҳисоблаш тизимидир.

МОЛИЯ - пул фондларининг шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланишини тартибга солиш билан вужудга келадиган муносабатлардир.

МОЛИЯ ТИЗИМИ - турли даражадаги молиявий муассасалар бўлиб, молиявий муносабатларга хизмат қилади.

МОЛИЯВИЙ ЛИЗИНГ - ижарага олинган асосий фондларнинг (машина, қурилма, асбоблар) тўла қийматини ҳамда ижарага берувчининг фойдасини тўлаш ҳақидаги келишув.

МОНОПОЛИЯ - 1) яккаҳокимлик; 2) ишлаб чиқаришни марказлаштириш оқибатида юзага келадиган катта бирлашма (картель, синдикат, трест, концерн, консорциум конглометрат ва шу кабилар). Ушбу бирлашма ўз ичига ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни, маҳсулот сотишнинг кўп қисмини мужассамлаштиради, шу соҳада ўзини ҳукмрон мавқеини ўрнатади.

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ - давлат томонидан тармоқ бозорида рақобат муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашувчи тартиб-қоидаларини жорий этилиши.

МУЛК - турли-туман объектларнинг муайян субъектга тааллуқли эканлигини англатади.

МУЛКЧИЛИК - кишилар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларини ўзлаштириш бўйича пайдо бўлган ва тарихан аниқ бир шаклда намоён бўлувчи иқтисодий муносабатлар. М.- нинг асосий бўғини ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик. У учта иқтисодий унсур яъни эгалик қилиш, фойдаланиш (ишлатиш) ва тасарруф этишни мужассамлаштиради.
• Эгалик қилиш - мулкка расмий ва ҳуқуқий эгалик қилишдир.
• Фойдаланиш (ишлатиш) - мулк бўлган бойликни иқтисодий фаолиятда қўллаб, хўжалик жараёнига киритиб, ундан натижа олиш.
• Тасарруф этиш- мулк бўлган бойлик тақдирини мустақил ҳал этиш.

МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ - бу давлат, жамоа, хусусий ва аралаш мулклардир.


Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш