РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

“Сут кетди..., қаймоооооқ”...

“Сут кетди..., қаймоооооқ”...

Ҳали ҳалигача ушбу чақириқлар Ўзбекистон катта шаҳарлари аҳолиси ва меҳмонларини тонг азонда уйқудан уйғотиши ҳеч кимга сир эмас. Хусусий сут сотувчилар ҳар куни ўзларининг ўткир овозлари билан барчани уйғотиб, мамлакатимиз катта шаҳарларининг кўчаларини фақат бир мақсад – 20-30 литр сут ва 10 кггача сут маҳсулотлари сотиш учун айланиб чиқарадилар.  

Ҳар бирингиз кўп йиллар давомида сут ёки қатиқнинг ичидан ҳеч бўлмаса суварак ёки соч толаси каби нарсаларни топиб олган бўлсангиз керак. Ёхуд олинган сут қайнамай туриб ачиб кетган ҳоллар ҳам бўлгани шубҳасиз. Аммо барибир яна ва яна тонглари сутчи ҳоланинг ўткир овози шириш уйқуни бузиши билан, бу сафар маҳсулот сифатли бўлади, деган умидда сут ва қатиқ маҳсулотларини харид қилаверамиз.

28 млн. аҳоли ва жон бошига паритет ҳарид қобилияти бўйича 2000 доллар ЯИМ эга бўлган Ўзбекистон нодир сут тармоғига эга. Ўзбекистон сут бозорида қадоқланмаган сутнинг улуши ҳалигача жуда юқори ва 90-95% ташкил қилади. milk1.jpg
Қуйиладиган сутга бўлган юқори талаб энг аввало анъаналар ва нарх омили билан боғлиқ. Сепаратордан чиқарилган қадоқланмаган сутнинг баҳоси қиш мавсумида литрига 1300-1500 сўмни ташкил қилади (2011 йил бўйича маълумотлар). Қаймоқнинг ўртача нархи эса 8000 сўмдан 10000 сўмга тенг.

Айни пайтда дўконларда сотиладиган пастеризацияланган ва қадоқланган сут харидорларга 30-50% қиммамтга тушмоқда. Катта шаҳарларнинг аҳолиси худди шу қўшимча нархни тўлашни истамай эрталаб хонадонлари эшигига олиб келиб бериладиган қадоқланмаган сутни афзал кўрмоқда. Уйга олиб келиб берилаётган мол сифати кўпинча юқори эмас, пачақланган, эзилган, бир неча марта ишлатилган пластик идишларнинг гигиенаси кўплаб саволлар туғдиради...

Қадоқланмаган сутга бўлган юқори талаб шунингдек дўконлар пештахталаридаги сут ва сут маҳсулотлари дефицити билан ҳам боғлиқ. Бугунги кунда Ўзбекистонда ўртача сут истеъмоли киши бошига бир йилда 10 литрга тўғри келади, ўтган 90 йилларнинг бошида эса бу рақам 90 литрга тенг эди. Сут, кефир, сариёғ ва қаймоқ энг харидоргир маҳсулотлар саналади. Шаҳарларда йогуртлар, пишлоққа ўхшаш десерт маҳсулотлар оммалашиб бормоқда. Ўзбекистон учун анъанавий маҳсулот бўлган қатиқнинг сотув ҳажми ҳам ўсиб бормоқда.

milk2.jpgЎзбекистон сут тармоғи хом-ашё билан боғлиқ катта қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Бу муаммо бугунги кунда давлат миқёсида ечилмоқда. Сутчилар ички бозордаги вазиятнинг яхшиланишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларида қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш тўғрисидаги” Фармони билан боғлашмоқда. Фармон ижроси натижасида бир неча йирик туманларда сутни қабул қилиш пунктлари очилди. Улар йирик сутни қайта ишлаш корхоналари ва кичик мини заводлар номидан фаолият юритмоқда.

Ушбу мақола билан биз Ўзбекистонда сут бизнеси ҳақида диалог ташкил қилишни режлаштираяпмиз. Унда қорамоллар подасини (қорамоллар подаси (ҚМП)) режалаштиришдан тортиб, уни боқиш, сут ишлаб чиқариш, сутни йиғиш ва қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинади.

Сут соғувчилар янги соғилган сутни қанчадан сотишмоқда?

Сут шаҳарда сотилишидан олдин у билан нималар қилишади?

Сутни шаҳарда сотишдан олдин уни нимага қадоқлашади?

Агар сизда бу саволларга жавоблар бўлса, - биз диалогга тайёрмиз!

Кўпроқ билишни ҳоҳлайсизми - бизга ёзиб юборинг.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 4, Рейтинг: 3.66)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш